ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИДА МУРОЖААТЛАРГА ДОИР ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ УСТИДАН ПРОКУРОР НАЗОРАТИ БЎЙИЧА АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Keywords:
мурожаат, прокуратура органи, предмет, объект, ҳуқуқий асос, жисмоний шахс мурожаати, юридик шахс мурожаати, прокурор назорати.Abstract
Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасида прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари сирасига “фуқаронинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлашга қаратилган қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назорат қилиш” қайд этилганлиги келтирилган. Ушбу йўналишдаги фаолиятнинг предмети, асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг ариза, шикоят ва мурожаатларини қонуний ҳал этилишини таъминлашдан иборат бўлиши илмий жиҳатдан очиб берилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан прокурор назоратининг предмети, ушбу соҳада назоратни амалга ошириш мақсади ҳамда мазкур йўналишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар илмий-назарий асосларга кўра таҳлил қилинган. Прокуратура органларида мурожаатларга оид қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан назорат фаолиятининг предмети ва объекти ўртасидаги чегара ёритиб берилган. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунларида мустаҳкамланган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига оид айрим нормалар таҳлил этилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни “Фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш” ҳақидаги 7-моддасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг “Мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш борасидаги фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги буйруғида келтирилган ҳуқуқий асослар баён этилган.
Downloads
Published
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial-NoDerivatives 4.0 International License.