ЎЗБЕКИСТОНДА ҲУҚУҚИЙ, ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ

Authors

  • Носиров Рашод Адилович “Халқаро оммавий хуқуқ” кафедраси профессори, Тошкент давлат транспорт университети
  • Темирова Светлана Владимировна “Халқаро оммавий хуқуқ” кафедраси катта ўқитувчиси, Тошкент давлат транспорт университети,

Abstract

Мустақиллик шарофати билан ўзбек халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш, келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқига эга бўлди. Ўтиш даврида Ўзбекистон ўзининг мустақил сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлини белгилаб олди. Демократик тамойиллар асосида Ўзбекистонда амалга оширилган туб ислоҳатлар натижасида давлат ҳокимиятининг турли тизилмаларида ўзгаришлар юз берди. Ўтиш даврининг дастлабки йилларидан бошлаб Ўзбекистонда сиёсий мустақилликни мустаҳкамлаш, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришга йўналтирилган чуқур сиёсий ислоҳатлар амалга оширилиб келинмоқда. Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларини барпо этишнинг кафолати – Ўзбекистон Республикаси Конституциясидир. Хусусан, республикада давлат ҳокимияти ташкил этишнинг муҳим демократик тамойиллари Конституциянинг 11-моддасида қайд қилинган бўлиб, унда “...давлат ҳокимиятининг тизими – ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниш принципига асосланади” деб кўрсатилган. Уч ҳокимиятдан ҳар бири фаолиятида мустақил бўлиб, айни вақтда бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир.

Downloads

Published

2023-01-24

Issue

Section

Articles

How to Cite

ЎЗБЕКИСТОНДА ҲУҚУҚИЙ, ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ҚУРИЛИШИ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ. (2023). Uzbek Scholar Journal, 12, 57-65. https://uzbekscholar.com/index.php/uzs/article/view/500

Most read articles by the same author(s)