АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Authors

  • Джалилов Азамат Амриллоевич Тошкент давлат юридик университети мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71274/xxfy9d35

Keywords:

алимент мажбуриятлари, болалар ҳуқуқлари, Оила кодекси, алимент фонди, ҳуқуқий такомиллаштириш, алимент тўловлари жамғармаси, суд амалиёти, тарихий-ҳуқуқий манбалар, ислом ҳуқуқи, алимент низолари.

Abstract

Ушбу таҳлилий мақолада Ўзбекистон Республикасида алимент мажбуриятларини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари ўрганилади. Тадқиқотда алимент тўловларининг тарихий-ҳуқуқий манбалари, жумладан “Авесто”, ислом ҳуқуқи ва замонавий қонунчилик хужжатлари таҳлил қилинади. Мақолада алимент мажбуриятларини амалга оширишдаги нуқсонлар, шу жумладан алимент миқдорларининг пастлиги, алимент тўловлари жамғармасининг нотўлиқ ташкил этилганлиги, суд амалиётидаги камчиликлар ва муаммоли ҳолатлар (масалан, бир нечта отадан алимент ундириш, умумий мулкдаги улушларни хисобга олмаслик) кенг ёритилади. Тадқиқот натижасида алимент мажбуриятларининг ҳуқуқий механизмларини яхшилаш, Алимент фондининг самарадорлигини ошириш, судлар ўртасида электрон реестрни жорий этиш, Оила кодексининг айрим меъёрларини (118, 120-моддалар) қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган. Мақолада болаларнинг конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва ота-онанинг молиявий масъулиятини сақлаб қолиш ўртасида мувозанатни таъминлаш мақсадида алимент соҳасидаги қонунчиликни ислоҳ қилиш зарурлиги асосланади.

Downloads

Published

2026-01-13

Issue

Section

Articles

How to Cite

АЛИМЕНТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ. (2026). Uzbek Scholar Journal, 48, 8-14. https://doi.org/10.71274/xxfy9d35

Similar Articles

11-20 of 50

You may also start an advanced similarity search for this article.