ҚИЙНОҚҚА СОЛИШ ВА БОШҚА ШАФҚАТСИЗ, ҒАЙРИИНСОНИЙ ЁКИ ҚАДР-ҚИММАТНИ КАМСИТУВЧИ МУОМАЛА ҲАМДА ЖАЗО ТУРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЮЗАСИДАН АЙРИМ ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР

Authors

  • Анорбоев Муроджон Рахманқул ўғли Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил изланувчиси, ю.ф.ф.д., (PhD) адлия кичик маслаҳатчиси

Keywords:

қийноққа солиш, шафқатсиз муомала, ғайриинсоний жазо, қадр-қимматни камситиш, инсон ҳуқуқлари, одил судлов, психологик босим, жисмоний зўрлик, руҳий тазйиқ, жиноят процесси иштирокчиси, яқин қариндошлар, ўзбошимчалик билан жазолаш, индамай розилик бериш, қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш.

Abstract

Мазкур мақолада Жиноят кодексининг 235-моддасида назарда тутилган қийноққа солиш, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллаш учун жиноий жавобгарликнинг ҳуқуқий асослари ва унинг ижтимоий хавфи таҳлил қилинган. Ушбу жиноят одил судловга ҳамда шахснинг ҳаёти, қадр-қиммати ва эркинлигига жиддий таҳдид соладиган жиноятлар қаторига кириб, унинг олдини олиш жамиятда ҳуқуқий адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади. Мақолада қийноқ тушунчаси ва унинг турлари жиноят ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ ва суд амалиёти нуқтаи назардан атрофлича таҳлил қилинган. Қийноқнинг жисмоний, руҳий, психологик ва бошқа шакллари, уларнинг жабрланувчига етказадиган зарари ҳамда жиноят субъектининг жавобгарлик доираси ўрганилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний равишда ишлатилиши мумкин бўлган босим турлари, жумладан, психологик зўрлик, руҳий тазйиқ ва қийноққа тенглаштирилувчи жараёнлар ёритилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларга мувофиқ, қийноққа солиш ва ғайриинсоний муомалага қарши самарали курашиш ва жавобгарликни кучайтиришнинг зарурати асосланган. Мақолада қийноққа солишнинг ижтимоий-ҳуқуқий оқибатлари, жиноятни квалификация қилишдаги муаммолар, суд амалиётида юзага келадиган баҳсли ҳолатлар ва қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар келтирилган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, қийноққа солиш ва шафқатсиз муомала нафақат шахсий эркинликни бузади, балки жамиятда қонун устуворлигига ва суд-ҳуқуқ тизимига ишончга жиддий зарар етказади. Шу сабабли, Жиноят кодексининг 235-моддаси орқали қийноққа солишга қарши қатъий жиноий жавобгарликни таъминлаш, қонунчилик нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш зарур.

Downloads

Published

2024-12-31

Issue

Section

Articles

How to Cite

ҚИЙНОҚҚА СОЛИШ ВА БОШҚА ШАФҚАТСИЗ, ҒАЙРИИНСОНИЙ ЁКИ ҚАДР-ҚИММАТНИ КАМСИТУВЧИ МУОМАЛА ҲАМДА ЖАЗО ТУРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЮЗАСИДАН АЙРИМ ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР. (2024). Uzbek Scholar Journal, 34, 65-72. https://uzbekscholar.com/index.php/uzs/article/view/1039

Similar Articles

21-30 of 38

You may also start an advanced similarity search for this article.