МАҲАЛЛА ТИЗИМИДА БОЛА МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ХАВФСИЗ МУҲИТНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ОИЛА-ҲУҚУҚИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ
DOI:
https://doi.org/10.71274/qqd67820Keywords:
маҳалла, бола ҳуқуқлари, оила ҳуқуқи, профилактика, хавфсиз муҳит, вояга етмаганлар, жиноятчилик профилактикаси, оилавий муносабатлар, бола манфаатлари, ҳуқуқий ҳимоя.Abstract
Мазкур мақолада маҳалла тизимида бола манфаатларини ҳимоя қилишнинг оила-ҳуқуқий механизмлари, шунингдек маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жиноятчиликнинг барвақт профилактикасини таъминлаш масалалари таҳлил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2-сон қарори асосида маҳалла институтининг болалар ҳуқуқларини таъминлашдаги ўрни ёритилган.
Мақолада Конституция, Оила кодекси ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун нормалари асосида боланинг оилада яшаш, тарбияланиш, таълим олиш ва ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш ҳуқуқлари таҳлил қилинган. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини, профилактика инспекторлари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг ижтимоий хавфли аҳволдаги оилалар билан манзилли ишлашдаги вазифалари ёритилган.
Тадқиқот давомида болалар назоратсизлиги, оилавий низолар, оилавий зўравонлик ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда профилактик механизмларни кучайтириш зарурлиги асослаб берилган. Шу билан бирга, маҳалла тизимида бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Downloads
Published
Issue
Section
License

This work is licensed under a Creative Commons Attribution-NonCommercial-NoDerivatives 4.0 International License.



