БОЖХОНА СОҲАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН СОЛИҚЛАР ЁКИ ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТИ БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК МУАММОЛАРИ

Authors

  • Эшназаров Лазизбек Мансурович Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71274/pxpc0g68

Keywords:

божхона божи, солиқлар, йиғимлар, жиноий жавобгарлик, квалификация, божхона тўловлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ташқи иқтисодий фаолият, қонунчиликни такомиллаштириш.

Abstract

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддасида назарда тутилган солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг божхона тўловлари билан боғлиқ ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Амалдаги қонунчиликда “божхона божи” тушунчасининг мазкур модда диспозициясида аниқ ифодаланмагани ҳуқуқни қўллаш амалиётида турли ёндашувларни келтириб чиқараётгани асослаб берилган. Солиқ кодекси, Божхона кодекси ва Бюджет кодекси нормаларининг ўзаро мувофиқлиги илмий жиҳатдан ўрганилган. Божхона божларининг солиқ ва йиғим тушунчаларидан фарқ қилувчи мустақил ҳуқуқий табиатга эгалиги далиллар асосида ёритилган. Шунингдек, божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларида Жиноят кодексининг 182 ва 184-моддалари ўртасидаги квалификация муаммолари таҳлил қилинган. Амалиётда ташқи иқтисодий фаолият жараёнида юзага келаётган ҳуқуқий бўшлиқлар мисоллар орқали кўрсатилган. Давлат божхона хизмати органларининг ваколатлари ва жиноят ишларини қўзғатиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Хорижий давлатлар, жумладан Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон тажрибаси қиёсий таҳлил қилинган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ЖК 184-моддасига “божхона божлари” тушунчасини киритиш ва процессуал нормаларни аниқлаштириш бўйича таклифлар берилган. Мақола натижалари божхона соҳасида қонунийлик ва жазо муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.

Downloads

Published

2026-04-21

Issue

Section

Articles

How to Cite

БОЖХОНА СОҲАСИДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН СОЛИҚЛАР ЁКИ ЙИҒИМЛАРНИ ТЎЛАШДАН БЎЙИН ТОВЛАШ ЖИНОЯТИ БЎЙИЧА ЖАВОБГАРЛИК МУАММОЛАРИ. (2026). Uzbek Scholar Journal, 51, 70-76. https://doi.org/10.71274/pxpc0g68

Similar Articles

1-10 of 43

You may also start an advanced similarity search for this article.

Most read articles by the same author(s)