МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ

Main Article Content

Носиров Рашод Адилович, “Халқаро оммавий хуқуқ” кафедраси профессори, Тошкент давлат транспорт университети, Темирова Светлана Владимировна

Abstract

Маълумки,XX асрнинг 90-йилларига келиб СССРдаги сиёсий вазият кескинлашди. Иттифоқ таркибидаги кўпчилик республикалар мавжуд вазиятни ўзгартиришни талаб қила бошлади. Ўзбекистонда, кейинчалик бошқа республикаларда президентлик бошқарувининг жорий этилиши ва бу республикалар томонидан суверенитет тўғрисидаги Декларация ва Баёнотномаларнинг қабул қилиниши, 1990 йил баҳорида Совет Социалистик Республикалари ҳисобланган Болтиқбўйидаги Литва (11-март), Латвия (4-майда), Эстония (8-май), кейинчалик Грузия (октябрь) ва Озарбойжон (1991 йил февраль) Иттифоқ таркибидан чиққанлигини эълон қилиниши СССРнинг давлат бутунлигига жиддий таъсир кўрсатди. Мамлакатнинг бошланиб келаётган емирилишидан жиддий хавотирга тушган партия – давлат раҳбарияти СССРда чуқурлашиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий инқироз тазйиқи остида 1990 йилнинг кузида иттифоқ Маркази билан республикалар ўртасида муносабатларни янгилаш юзасидан музокара жараёнини бошлашга мажбур бўлди. Лекин марказ 1991 йилнинг баҳорига қадар республикалар ҳаёт фаолиятининг деярли барча соҳаларида ўзининг ҳукмронлик вазиятини сақлаб қолишга интилди. 1991 йил март ойида Марказ ва республикалар вакиллари томонидан Иттифоқ шартномасининг лойиҳаси тайёрланди. Бу лойиҳа 1991 йил 12 мартда “Суверен республикаларнинг иттифоқи тўғрисида шартнома” лойиҳаси номи билан марказий ва республика матбуотида эълон қилинди. Мазкур ҳужжатнинг асосий ғояси – кўп миллатли иттифоқ давлатини федерация сифатида сақлаб қолиш, шу билан бирга, республикалар суверенитетини рўёбга чиқариш туфайли Марказнинг янги вазифаларини ҳам белгилаш эди.

Article Details

How to Cite
Носиров Рашод Адилович, “Халқаро оммавий хуқуқ” кафедраси профессори, Тошкент давлат транспорт университети, Темирова Светлана Владимировна. (2023). МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ТАШКИЛ ТОПИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ. Uzbek Scholar Journal, 12, 48–51. Retrieved from https://uzbekscholar.com/index.php/uzs/article/view/498
Section
Articles