ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА УШЛАБ ТУРИШ ЁКИ ҲИБСГА ОЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЮЗАСИДАН АЙРИМ ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР

Authors

  • Анорбоев Муроджон Рахманқул ўғли Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил изланувчиси, ю.ф.ф.д., (PhD) адлия кичик маслаҳатчиси

Keywords:

одил судлов, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, ҳибсга олиш, қамоққа олиш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиёт чораси, уй қамоғи, тиббий муассасага жойлаштириш.

Abstract

Мазкур мақолада Жиноят кодексининг 234-моддасида назарда тутилган қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш жинояти учун жавобгарликнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Ушбу жиноят одил судло манфаатларига, ўз навбатида, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларига таҳдид солувчи қилмишлардан бири сифатида қаралиб, унинг ижтимоий хавфлилиги, жамият ва давлат институтларига кўрсатаётган таъсири ёритилган. Тадқиқотда қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ва ҳибсга олиш тушунчалари ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилиниб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ЖК, ЖПК ҳамда халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари билан боғлиқлиги кўрсатиб ўтилган. Мақолада ушбу жиноят таркибига оид масалалар – унинг объектив ва субъектив томонлари, ижтимоий хавфи, жавобгарлик доираси кенг ёритилган. Шунингдек, ушбу модданинг қўлланилишидаги ҳуқуқий муаммолар ва уни такомиллаштириш зарурати муҳокама қилинган. Жумладан, ҳибсга олиш ва қамоқда сақлашнинг қонуний ва ноқонуний асосларини аниқлашдаги муаммолар, суд органларининг ваколатлари ва жиноятни квалификация қилишдаги баҳсли ҳолатлар атрофлича таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада қонунга хилоф равишда шахсни маъмурий тартибда ушлаб туриш, уй қамоғига олиш, тиббий муассасага жойлаштириш каби чекловлар ҳам ЖК 234-моддаси билан қамраб олиниши зарурлиги ҳақидаги таклифлар билдирилган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш нафақат шахсий эркинликка, балки жамиятда қонун устуворлиги, суд-ҳуқуқ тизимига ишонч ва ҳуқуқий адолат принципларига жиддий таҳдид солади. Шунинг учун ушбу жиноят учун жиноий жавобгарликнинг самарали қўлланилиши, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шаффофликни ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Downloads

Published

2024-11-30

Issue

Section

Articles

How to Cite

ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА УШЛАБ ТУРИШ ЁКИ ҲИБСГА ОЛИШ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ЮЗАСИДАН АЙРИМ ИЛМИЙ МУНОЗАРАЛАР. (2024). Uzbek Scholar Journal, 34, 41-49. https://uzbekscholar.com/index.php/uzs/article/view/1042

Similar Articles

31-40 of 63

You may also start an advanced similarity search for this article.